Бентанкур «насиба»сини олди

Бентанкур «насиба»сини олди

«Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур корейслар ҳақида ҳазили учун жазоланди.

Июнь ойида ижтимоий тармоқларда уругвайлик футболчи акс этган видео тарқалганди, унда телебошловчи Бентанкурдан жамоадошининг формасини сўради. «Сон? Бу Соннининг амакиваччасининг футболкаси ҳам бўлиши мумкин. Уларнинг барчаси бир хил», - деб жавоб берганди Родриго. Кейинчалик Бентанкур ижтимоий тармоқларда Сондан узр сўраганди. Англия футбол ассоциацияси эса Бентанкурнинг ҳазилини ирқий камситиш деб топди. Шу тариқа, 27 ёшли футболчи 7та ўйинга дисквалификация қилинди. Шунингдек, у 100 минг фунт стерлинг миқдорида жаримага ҳам тортилди. Қайд этилишича, четлатиш Европа Лигасидаги ўйинларга тааллуқли эмас.