ОЛИМПИАДА САҲИФАСИ: Иштирокчилар сони бўйича рекорд
Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинлари очилиш маросими 26 июль кунига белгиланган
Хабарингиз бор, бугун,11 июнь(сешанба) куни миллий терма жамоамиз Теҳронда ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи доирасида сўннгги ўйинини ўтказади.
Шунинг учун ҳам бош мураббий Сречко Катанец ва дарвозабонимиз Ўткир Юсупов Эронга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди. Дастлаб словениялик мутахасси умумий фикрларини билдириб ўтди.
Сречко Катанец: — Биз эртанги учрашувга тайёрмиз. Эронни яхши биламиз, улар билан кўп бор тўқнаш келганмиз. Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланган Эронга қарши баҳс осон ўтмаслиги аниқ. Футболчиларимиз ўз даражаларини кўрсатишларига ишонаман. Умид қиламанки, ҳар икки жамоа тоза футбол кўрсатади ва карточкаларсиз ўйин гувоҳи бўламиз. Биз ҳам ўз даражамизга эгамиз, исталган жамоа учун қийин рақибмиз. Бор эътиборимиз ушбу баҳсга қаратилган.
Эронга қарши ғалабасиз серия бу шунчаки статистика холос. Эртанги баҳсда эронлик қайси футболчилар катта саҳнага чиқади буни билмайман. Асосий эътиборим ўз ўйинимизга қаратилган. Жамоамдаги ҳар бир футболчи Тареми ва Азмун сингари футболчиларга қарши нима қилаётганини аниқ билиб туришларини истайман. Албатта, эҳтиёткорликни ҳам ёддан чиқармаслигимиз зарур. Босимни енгиб ўта олган жамоа ғолиб бўлади.
Эрон Про лигасидаги легионерларимиз ҳақида
— Жалолиддин Машарипов ва Остон Ўрунов Эрон чемпионатига яхши мослашди, бундан жуда хурсандман. Айниқса сўнгги ўйинларда иккиси ҳам юқори спорт формасида эканини кўрдик. Улар эртанги баҳсда ҳам ўзларини кўрсатишади, деб ўйлайман. Энг асосийси улар жамоа учун ўйнашсин.
Эрон таркиби ҳақида
— Эрон узоқ йиллардан бери деярли бир хил таркибга эга. Ҳозир мавсум охири ва барча футболчиларда чарчоқ бор. Лекин эронлик футболчилар доим бирга ва уларда жисмоний тайёргарлик ҳам аъло даражада.
Регламент ҳақида
— Нима сабабдан футболчиларнинг сариқ карточкалари кейинги босқичда ҳам сақланиб қолиши тушунарсиз, улар 3-саралаш босқичига “тоза” ҳолда ўтишлари керак.
Ўткир Юсупов: — Эртага чиройли ўйин бўлади, Эронга яхши ният билан келдик. Ғалаба қозониб, Ватанимизга ёруғ юз билан қайтишни ният қилганмиз.
Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинлари очилиш маросими 26 июль кунига белгиланган
Бугун олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе эртанги ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги қўмита Суперлига клублари билан боғлиқ бир қатор масалаларни кўриб чиқди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789