Манбага кўра, «Галатасарой» жамоаси турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаган мавсум якунланган ҳалокатли натижадан сўнг ўз таркибини сезиларли даражада кучайтирмоқчи. Туркия клуби бош мураббийи Окан Бурукнинг фикрича, Иско клубни қайта тиклашга ёрдам беради ва келаси мавсум чемпионлик ҳамда УЕФА Чемпионлар лигасига йўлланма учун курашда иштирок этади. 30 ёшли футболчининг «Реал» билан шартномаси 2021/2022-йилги мавсум охирида тугайди ва у узайтирилмаган. Иско «Реал»га 2013 йилда «Малага»дан келиб қўшилган эди. Клуб учун 353та ўйинда ярим ҳимоячи 53та гол ва 56та голли узатмани амалга оширган.