Испан федерацияси Гави учун товон тўлайди

Испан федерацияси Гави учун товон тўлайди

«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави Испания терма жамоасидаги ўйинда олган жароҳати туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши тасдиқланди.

Ёш футболчи Грузия терма жамоаси билан ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Унинг тикланиши кейинги йилнинг кузигача давом этиши мумкин ва шунинг учун Гави нафақат жорий мавсумни, балки Евро-2024ни ҳам ўтказиб юборади. Diario AS нашри хабарига кўра, Гавининг жароҳат олган сабаб Испания Қироллик футбол федерацияси «Барселона»га 7,5 миллион евро миқдорида товон пули тўлайди. Гави жорий мавсумда «кўк-анорранглилар» сафида 15та ўйин ўтказиб, 2та гол ва битта голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.