«Барселона» яна Хавининг «севимли» ҳисобида ғалаба нашидасини сурди - 1:0.
Каталонияликлар бу сафар «Реал Сосьедад» дарвозасини 90+2-дақиқада нишонга олишди. Эътиборли рақам: Хави бош мураббий ролига тайинланганидан буён «Барса» Ла Лигада 19-марта 1:0 ҳисобини қайд этди. «Реал Сосьедад» эса шу давр давомида 11та ўйинни ягона гол эвазига ўз фойдасига ҳал қилди - иккинчи юқори кўрсаткич.
*** Украиналик Артём Довбик («Жирона») Ла Лиганинг 12та ўйинида 6та гол ва 4та ассист муаллифига айланди. Испания чемпионатида «Гол+пас» тизими бўйича ундан олдинда биргина Жуд Беллингем (10та гол ва 2та ассист) бор, холос.
*** «Сельта» ҳужумчиси Яго Аспас жамоаси фойдасига белгиланган пенальти VAR аралашуви билан бекор қилинганидан сўнг тизим мониторини ерга улоқтирди.
Ушбу сўровномада фақатгина ЎФА ҳамда ЎЗПФЛ аккредитациясидан ўтган, футболни мунтазам ёритиб борувчи спорт журналистлари қатнашишлари мумкин. Овоз бериш тартибига кўра, фақат учта номзодни биринчи, иккинчи ва учинчи ўринга жойлаштириш мумкин (1 — 3 балл, 2 — 2 балл, 3 — 1 балл).