Постекоглу тарихга кирди

Постекоглу тарихга кирди

Анге Постекоглу учинчи маротаба АПЛнинг энг яхши мураббийи, деб топилди.

58 ёшли мутахассис август ва сентябрь ойларининг ҳам энг яхшиси, дея эътироф этилганди. Шу тариқа, австралиялик мутахассис АПЛдаги илк мавсумида кетма-кет 3 маротаба бу мақомга сазовор бўлган илк мураббий бўлди. Бунгача Антонио Конте, Пеп Гвардиола ва Юрген Клопп мазкур натижани қайд этган. Октябрнинг энг яхши футболчиси эса «Ливерпуль» вингери Муҳаммад Салоҳ бўлди. У мазкур совринни фаолияти давомида 5-бора қабул қилиб олди. Мисрлик вингер ўтган ойда жами 5та гол уришга муваффақ бўлган. Қайд этиш лозим, «Ливерпуль» айни вақтда АПЛ турнир жадвалида 24 очко билан 3-поғонани банд этиб турибди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.