Каталонияликлар бу оралиқда ягона мағлубиятни «Реал»дан қабул қилиб олишди. Қолаверса, «Барса» Ла Лиганинг жорий мавсуми 10-марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. «Кўк-анорранглилар» миллий лигада фақат «Реал» ва «Реал Сосьедад»дан жами 4та гол қабул қилишди. Таққослаш учун келтирсак, Хави жамоаси жорий мавсум ЧЛнинг 5та турида 1тагина ғалабага эришиб, 3 бора енгилди ва 10та гол қўйиб юборди. Хуллас, «Барса» икки турнирда икки хил қиёфасини кўрсатмоқда.
*** «Атлетико» дарвозабони Ян Облак Ла Лигада клуб сафида 277-марта майдонга тушди. 29 ёшли кипер шу тариқа «Атлетико» тарихида чемпионатда энг кўп ўйин ўтказган хорижлик футболчи - уругвайлик Диего Годин натижасини такрорлади.
*** «Барселона»нинг Ла Лигада дастлабки 12та ўйиндан 10тасида гол қўйиб юбормагани - чемпионат учун рекорд. Яъни турнир тарихида муайян жамоанинг 12та турда 10 марта дарвозасини дахлсиз сақлагани илк марта кузатилди.
*** Роберт Левандовски («Барселона») Испания чемпионатидаги дастлабки 12та ўйинда 13та гол тўплади. Ла Лигада охирги марта Криштиану Роналду «Реал»нинг мавсум-2014/2015даги дастлабки 12та ўйинида бундан яхшироқ самарадорлик кўрсатганди - 20та гол.
*** Тони Кроос («Реал») фаолияти давомида илк марта қизил карточка олди. Германиялик футболчи бунга қадар Ла Лига ва Бундеслигадаги 426та учрашувда ҳам, халқаро майдонда ҳам бирор марта майдондан четлаштирилмаганди.
"Бавария" ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала Мюнхен клуби билан шартномани узайтириш эҳтимоли ҳақида берилган саволга жавоб берди. Бу ҳақда Германиянинг "Redaktions Netzwerks" нашри маълумот қайтарди.