Италия А Сериясининг 2021/22 йилги мавсумдаги энг яхшилари аниқланди

Италия А Сериясининг 2021/22 йилги мавсумдаги энг яхшилари аниқланди

А Серия матбуот хизмати ҳар бир позиция бўйича мавсумнинг энг яхши ўйинчилари номини эълон қилди.

Унга кўра «Милан» посбони Майк Меньян мавсумнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Глейсон Бремер («Торино») эса энг яхши ҳимоячи номига сазовор бўлди. 
«Интер» ярим ҳимоячиси Марсело Брозович ўз позициясида энг кучли деб топилган бўлса, Чиро Иммобиле («Лацио») энг яхши ҳужумчига айланди.
«Наполи» ҳужумҳиси Виктор Осимҳен эса мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

А Серия якунланишига бир тур қолди. Пешқадам «Милан»нинг ҳисобида 83 очко бор, иккинчи ўриндаги «Интер» 81 жамғарган. Чемпионлик масаласи охирги турда ҳал бўлади.

«Рома» 20 май куни 38-турдаги ўйинини ўтказиб, Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. Аввалроқ Италиядан қайси жамоалар 2022/23 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасида қатнашиши маълум қилинганди.