Унга кўра, Италия футбол афсоналари сафидан фақатгина италиялик собиқ юлдузлар эмас, ўз вақтида «А» серияда тўп сурган номдор ўйинчилар ҳам жой олган.
Демак, қуйидаги таркиб Ўзбекистонга ташриф буюрадиган бўлди:
Дарвозабон: Кристиан Аббьяти.
Ҳимоячилар: Лука Антонини, Дарио Шимич, Кристиан Заккардо, Кристиан Зенони, Сезария Эдуардо, Насименто Сантос Алдаир, Венсан Кандела.
Ярим ҳимоячилар: Луиджи ди Бьяджо, Карбоне Анжело, Марек Янкуловски, Сержио Клаудио Дос Сантос, Людовик Жюли, Робсон Толедо Мачадо.
Ҳужумчилар: Алберто Жилардиньо, Даниеле Массаро, Винченцо Яквинта.
Ўзбекистон футбол афсоналари жамоаси таркиби эса қуйидагича кўриниш олади:
Дарвозабонлар: Павел Бугало, Игнатий Нестеров.
Ҳимоячилар: Бахтиёр Ашурматов, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Акмал Шораҳмедов, Асқар Жадигеров, Ислом Иномов, Асрор Алиқулов.
Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Темур Кападзе, Санжар Турсунов, Азиз Ҳайдаров, Жасур Ҳасанов, Элдор Магдеев.
Ҳужумчилар: Александр Гейнрих, Бекзод Маматқулов, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Носир Отақўзиев, Анвар Солиев, Неъматилло Қуттибоев.
Эслатиб ўтамиз, ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган ушбу баҳс 18 май куни «Пахтакор» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.