Камадага «Челси» ва «МЮ» ҳам даъвогар

Камадага «Челси» ва «МЮ» ҳам даъвогар

Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби ярим ҳимоячиси Даичи Камада Англияга кўчиб ўтиши мумкин.

Олдинроқ Дортмунднинг «Боруссия» клуби япониялик билан эркин агент сифатида ёзги трансфер шартлари бўйича деярли келишиб олгани ҳақида хабар берилганди. GOAL хабарига кўра, «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» Бундеслига юлдузи учун курашмоқчи. Даичи Камада жорий мавсумда «Айнтрахт» сафида барча турнирларда 32 ўйинда 13та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt 26 ёшли ҳужумчининг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.