Камолиддин Тожиев: “Йигитларда чарчоқ сезилди”

Камолиддин Тожиев: “Йигитларда чарчоқ сезилди”

Суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (5:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Камолиддин Тожиев фикрларини билдириб ўтди.

"Мавсум охири эканлиги иккала бўлимда ҳам сезилди, чунки ҳар 3 кунда майдонга тушяпмиз. Боз устига "Ар Райян" билан ҳам қийин ўйин ўтказдик. Йигитларда чарчоқ сезилди дея оламан",- дейди Камолиддин Тожиев. 

- Йирик ҳисобдаги мағлубиятга четлатиш ҳам таъсир қилдими?

- Бунгача ҳисоб 2:2 бўлиб турганди. Четлатиш ҳам таъсирини ўтказди. 10 киши қийналдик, юқорида айтганимдек чарчоқ билинмоқда. Олдинга чиқиб гол урамиз деб ўзимиз ўтказиб юбордик. "Навбаҳор" биз учун ҳар доим принципиал рақиб ҳисобланади.

- Драган Черан бугун нима учун кўринмади?

- Мазаси йўқлиги учун кела олмади. 

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.