Каналес Мексикага йўл олди

Каналес Мексикага йўл олди

«Бетис» ярим ҳимоячиси Серхио Каналес Мексиканинг «Монтеррей» жамоаси футболчисига айланди.

Нуфузли Transfermarkt портали келишувни 10 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчи ва унинг янги жамоаси ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланган. Эслатиб ўтамиз, Каналес «Расинг» (Сантандер) тарбияланувчиси ҳисобланиб, фаолияти давомида Испаниянинг «Реал Сосьедад», «Валенсия» каби клубларида, шунингдек, «Реал Мадрид»да ўйнаган. Ярим ҳимоячи фаолиятининг сўнгги 5 йилини «Бетис»да ўтказди, шу вақт ичида 207та ўйинда майдонга тушиб, 39та гол урди ва 30та ассист қайд этди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.