АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Реал» раҳбарияти 29 декабрь куни клуб мухлисларини анча тинчлантирди:
«Бош мураббий Карло Анчелоттининг шартномаси муддати узайтирилди. У 2026 йилгача биз билан бирга!» Дон Карлонинг ўзи эса Real-Madrid TV меҳмони бўлиб, муҳим янгиликдан кейинги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди. Италиялик мутахассис шунинг баробарида ортда қолган йилни қисқача сарҳисоб қилди.
- Жаноб Анчелотти, аввало, таассуротларингизни баён этсангиз...
- Шундай футболчилар ва мухлислар қуршовида «Мадрид»даги ишимни давом эттиришимдан хурсандман, албатта. Мана, шартнома муддатини узайтирдик. Бинобарин, ортда қолган йиллар жамоа учун муваффақиятли ўтди. Раҳбарият кийиниш хонасида яхши муҳит шаклланганини кўрмоқда. Энг муҳими шу, акс ҳолда, муваффақиятга эришиш мумкин эмас. Ўз ўрнида юксак ишонч учун клуб, шунингдек, профессионаллик хислатларини намойиш этаётган футболчиларга миннатдорчилик билдираман.
- Хўш, «Реал» сиз учун нимани англатади?
- «Мадрид» - оилам. Бу ерда чинакам оилавий муҳит мавжуд, президентдан тортиб, барча ходимларгача, ҳамма яхлит жон кабидир. Ҳар биримиз бор имкониятларимизни ишга соляпмиз, чунки идеал муҳит ичидамиз.
- Флорентино Перес ҳақида нима дея оласиз?
- Оиламиз отаси! Перес футболда ҳали ҳеч кимга насиб этмаган ишларни уддалади. Асосийси, у ҳамон ғайратга тўла. Умуман, Перес «Реал»нинг энг катта мухлиси ҳисобланади, ахир болалигидан клуб билан бирга нафас олган. Қисқаси, у охирги 20 йилда клуб учун ўтган асрнинг 50-йиллардаги Сантьяго Бернабеу каби муҳим шахсга айланди.
- Қизиқ, келажак учун нималарни ўйлаб қўйгансиз?
- Клубимиз ҳаёт йўли равшан. Ўтмиш аллақачон ёзилган, бугунги тарих ҳам битилмоқда. Келажак учун эса биринчи навбатда, ёш ва истеъдодли йигитлар жавобгардирлар. Ишонтириб айтаманки, «Реал» келажаги ўтмиш ва бугунги кун каби ёрқин бўлади.
- Энди фаолиятингиздаги энг унутилмас онлар билан ўртоқлашсангиз.
- О, миямга муҳрланган воқеликлар жуда кўп: Бэйлнинг Валенсиядаги кубок финалида амалга оширган юриши, Рамоснинг 2014 йилги голи, Десимокуартега йўл, ярим финал ва «ПСЖ» билан баҳсда ремонтада... Ҳаммаси эсимда. Жумладан, ўтган йили Ла Лига, суперкубок ва «Қирол кубоги»да қайд этилган ғалабалар ҳам барча унвонлар каби муҳим, уларни унутиш мумкин эмас.
- Очиғини айтинг, ЧЛдаги статистикангизга ҳеч эътибор берасизми?
- Олдинги ғалабалар аллақачон ўтмишда қолди. ЧЛда 4 марта ғалаба қозонганим ҳақида гапиришса, бунга эътибор қаратмайман, чунки фикру хаёлим 5-зафарда.
- 2013 йилги Карло Анчелотти билан бугунгиси ўртасида қандай фарқ бор?
- Менимча, инсон сифатида ўзгармадим, иш услубим ҳам ўша-ўша. Фарқ шуки, ҳозир билимим бироз кўпроқ, ахир тажриба йиллар ўтгани сари ортиб боради.
- Ҳозирги муваффақиятларда мураббийлар штабининг роли нечоғли катта?
- Штабимиз ёш ва ғайратли, машғулотлар самарасини янада ошириш учун янгиликлар кашф этиш, замонавий технологиялардан фойдаланишга мойил. Шундай экан, Анчелотти ютуқларида мураббийлардан тузилган аҳил жамоанинг улуши беқиёс.
- Янги қиёфага кирадиган «Бернабеу»ни қандай тасаввур қиляпсиз?
- Шартномамни янгиладим, энди жамоани янгиланган стадионга илк марта ўзим олиб тушаман. Албатта, ўша кунни интиқлик билан кутаман.
- Мухлисларга айтар дил изҳорингиз...
- «Реал» тарафдорларига 2024 йил омад келтиришини тилайман. Биргаликда тарих яратамиз ва ҳамжиҳатликда кўпроқ ютуқларга эришамиз.
«Реал» футболчилари янги йил арафасида «Альфредо ди Стефано» стадионида мухлислар гувоҳлигида шуғулланишди. RealMadrid TV эса бундан фойдаланиб, айрим футболчиларга юзланди.
Начо Фернандес: - Бу йилни якунлашнинг ажойиб усули. Айниқса, Карло Анчелотти билан шартнома муддати узайтирилгани қувонтирди. У бой тажрибаси ва хотиржамлиги билан бизга ишонч бағишлайди. Ишонаманки, «Реал»ни яна бир ажойиб йил кутмоқда.
Лука Модрич: - Мухлислар ва айниқса, ёш болаларнинг шундай қўллаб-қувватлашлари жуда ёқимли. Мадридга келганимдан буён мухлислар муҳаббатини ҳис қиляпман. Бу ерда бўлиш, мухлислар қуршовида шуғулланиш - роҳат. Анчелоттининг клубда қолишидан ғоят хурсандмиз - бу раҳбариятнинг энг тўғри қарори. 2024 йилда ҳам тарих битишни давом эттирмоқчимиз.
Жуд Беллингем: - Мухлислар олдида шуғулланиш, улар билан ҳамнафас бўлишга нима етсин...? 2024 йили кўплаб голлар уриш асносида жамоа ғалабасига ҳисса қўшишдан умидворман. «Реал» вакили сифатида завқланишдан тўхтамоқчи эмасман.
Винисиус: - Мухлислар атрофида жамланишнинг гашти бошқача, айниқса, янги йил арафасида. Ахир улар катта оиламизга тегишлилар. Ҳозир яхшиман ва мавсумнинг иккинчи ярмига тайёрман.
Родриго: - Бундай кун ҳар доим алоҳида аҳамият касб этади. Мухлисларни қўллаб-қувватлашлари биз учун муҳим, мана, бугунги машғулотдан чинакамига завқландик.
Кепа Аррисабалага: - Қаранг, мухлисларимиз машғулот вақти ҳам бизни фаол қўллаб-қувватлашди. Ўйлайманки, футболчилар энг завқли кунларидан бирини ўтказишди.
Браим Диас: - Мухлисларга яқинлашиш ва янги йил байрамини улар билан нишонлаш - ноёб тажриба. Уларни мамнун кўрганимиздан ўзгача тўлқинландик.
Орельен Тчуамени: - Ақл бовар қилмас жараён. Бу мухлислар билан ажойиб муносабатда эканлигимиздан далолат. Биз мавсумнинг иккинчи қисмига тайёрмиз ва ғалаба учун боримизни берамиз, албатта.
Манба: fondoruso.ru, М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789