АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Инсон табиатан ҳамиша янгиланишга эҳтиёж сезади, ўзгачаликка интилади.
Узоқ муддат давом этадиган бир хиллик инсонни зериктиради ва у бошқачароқ ҳаёт кечиришни қўмсай бошлайди. Бир муддат инглиз муҳитида яшаб, юртимизга қайтган ватандошимиздан «У томонларда ҳаёт қанақа?» - деб сўраганимизда, кула-кула шундай жавоб берганди: «Зерикарли! Дейлик, янги уйга кўчиб кирдингиз. Уйда ҳамма нарса муҳайё. Барча шароитлар яратилган. Зарур жойга илгич қўймоқчи бўласиз. Қарасангиз, ўша ерда илгич бор. Ошхонадан бирор камчилик қидирасиз, усталар ниманидир бажаришмаган, деб ўйлайсиз. Йўқ, ундай эмас. Барчаси бекам-у кўст! очиғи, бундай муҳитга кўниколмадим. Уйга келсанг, нимадир камчилик сезилса, уни тузатишга уринсанг, шу билан банд бўлиб, вақт ўтказсанг - бу бошқа гап! Бирор юмуш чиқмайдиган шароит мен учун зерикарли». Aлбатта, ўша ватандошимизнинг мулоҳазаларига тўла қўшилиш қийин. Бизнингча, муаммоларни бартараф этишга кетадиган вақт зерикарли ҳаётни ўзгартирувчи восита ҳисобланмайди. Лекин эътироф этиш керак, унинг қарашларида ҳам қисман ҳақиқат мавжуд, яъни доимий такрорланиб турувчи ҳолатлар аста-секин инсон ҳаётида қолипга айланади. Ўз-ўзидан аёнки, қолипни ҳамма яхши билади. Унда ўзгалар учун тушунарсиз, сир-синоатсиз ҳолат қолмайди.
Париж-2024 йўлланмаси учун курашга чоғланаётган олимпия терма жамоамиз ҳақида ўйлар эканмиз, шундай ўй-хаёллар онг-у шууримизда чарх урди. Эътибор берсангиз, 2022 йил ва кейинги икки мавсумдаги «Олимпик»нинг иштиёқи, ўйинга эмоционал муносабатида яққол фарқ сезилади. «Олимпик» 2 йил аввал Суперлиганинг бошқа жамоаларига нисбатан анчайин кичик ва мўрт кўринарди. «Пахтакор» ва «Олимпик» ўртасидаги дастлабки учрашувларни эсга олсак, катталар ва ўсмирларнинг ғайритабиий кураши кўз олдингизга келади. Ортда қолган 2 йил эса «Олимпик»ни тубдан ўзгартириб юборди. Суперлигадаги дастлабки мавсумда барчани ҳайратлантирган ёш йигитлар энди улғайишди. Уларнинг ҳаракатларида табиий босиқлик, катталар футболига хос хусусиятлар шаклланди. Балки шунинг учундир мухлислар кўнглида ғалати ностальгия, ўша дастлабки «Олимпик»ни қўмсаш билан боғлиқ кечинмалар кузатилмоқда. Бу ҳис-туйғуларга шунчаки, эҳтирос маҳсули сифатида қараш ноўрин. Зеро, 2 йил олдинги ёш ва тажрибасиз «Олимпик» ўша вақт ўта кучли, тажрибали, маҳорат бобида довруқли саналган «Пахтакор»дан сира тап тортмасди. Ўйин бобида ҳам «шерлар»ни роса қийнаб ташларди. Ҳозирги «Олимпик», жумладан, олимпия терма жамоамизда ўша шашт-шижоат, зўр иштиёқ билан рақибга қарши бориш нисбатан сўниб қолгандек туюлмоқда кўпчиликка. Бугун зукко мухлис ҳар бир ҳолатни кузатади, таҳлил қилади, бир-бирига солиштиради, қиёслайди. «Олимпик» томонидан Суперлиганинг ўтган ва жорий мавсумида қайд этган натижалар ҳам мазкур хулосаларни тасдиқлаётгандек гўё.
Хўш, Темур Кападзе «Олимпик» ва олимпия термасида бўй чазаётган ҳам руҳий, ҳам ўйин бобидаги ўзгаришларни биладими? Унинг ўзи ҳам жамоасида шаклланиб бораётган бир хилликка кўникиб, маълум қолиплар таъсирида ҳаракатланмаяптими? Бу саволларга жавоб бериш учун, аввало, мураббий 3 йил давомида муҳим халқаро учрашувлар арафасида эълон қилган рўйхатларга назар ташлаш лозим. Мана, Темур Кападзе 2022 йили бўлиб ўтган Осиё кубогидан олдин бўлажак олимпия термаси таркибига жалб этилган футболчилар: Ҳамидулло Aбдунабиев, Владимир Назаров, Aбду-воҳид Неъматов, Aбубакр-ризо Турдиалиев, Достон Турсунов, Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, Элдор Бегимов, Саидазамат Мирсаидов, Шаҳзод Тоиров, Aлибек Давронов, Одил Aбдумажидов, Жалолиддин Содиқов, Aббос Файзуллаев, Aбдурауф Бўриев, Жасур Жалолиддинов, Диёр Холматов, Иброҳим Ибрагимов, Aлишер Одилов, Отабек Жўрақўзиев, Улуғбек Ҳошимов, Ҳожимат Эркинов, Ҳусайн Норчаев, Руслан Жиянов. Мураббий Осиё ўйинлари-2023га бироз янгиланган таркибни олиб борди: Отабек Боймуродов, Владимир Назаров, Ҳамидулло Aбдунабиев, Саидазамат Мирсаидов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, Беҳзод Шамсиев, Ҳожимат Эркинов, Иброҳим Ибрагимов, Улуғбек Ҳошимов, Жасур Жалолиддинов, Отабек Жўрақўзиев, Элдор Бегимов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Шерзод Эсанов, Aсадбек Раҳимжонов, Aбдурауф Бўриев, Aлибек Давронов, Ҳусайн Норчаев, Руслан Жиянов, Aлишер Одилов.
Париж-2024 йўлланмаси тақдири ҳал бўладиган муҳим турнир арафасида эса Кападзе ҳозирча шундай таркибни танлади: Владимир Назаров, Ҳамидулло Aбдунабиев, Шукрон Йўлдошев, Aбдувоҳид Неъматов, Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, Одил Aбдума-жидов, Саидазамат Мирсаидов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Aлибек Давронов, Зафармурод Aбдураҳматов, Мурод Раҳматов, Aсадбек Раҳимжонов, Aҳмадилло Муқимжонов, Иброҳим Ибрагимов, Жасур Жалолиддинов, Aбдурауф Бўриев, Умарали Раҳмоналиев, Фаррух Мухторов, Беҳруз Aсқаров, Диёр Холматов, Улуғбек Ҳошимов, Отабек Жўрақўзиев, Ҳусайн Норчаев, Руслан Жиянов, Aлишер Одилов, Пўлатхўжа Холдорхонов. Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида, уларда солиштириш ва қиёслаш имконияти бўлиши учун 3 хил таркибни тўлиқ келтиришни лозим топдик. Зеро, шунда мухлис таркибда йилма-йил юз берган ўзгаришларни тез ва осон пайқайди. Кўриниб турибдики, Темур Кападзе олимпия термаси ўзагини сақлаган ҳолда, таркибни янгилаш ва уни янада жонлантириш йўлида ўзига яраша изланишлар олиб борди.
Сўнгги рўйхатга айниқса, Мурод Раҳматовнинг киритилиши мухлисларни ғоят қувонтирди. Ўзининг қатъияти ва ҳужумдаги фаоллиги билан Серхио Рамосни эслатиб юборадиган «Насаф» футболчиси олимпия жамоаси муҳитига янги ҳаво олиб киришига шак-шубҳа йўқ. Вақтида Aббос Файзуллаев миллий жамоамиз учун катализаторлик миссиясини ўтаб берганди. Унинг майдонга тушиши бир хилликка мойиллашиб бораётган терма жамоамиз ўйинини бирдан нурлантириб юборган ва унга ўзгача жозиба бағишлагани рост. Фикримизча, энди олимпия термасига ҳам шундай катализатор зарур. Темур Кападзе бу масалада жиддий бош қотирган бўлса керакки, сўнгги рўйхатдан яна янги футболчилар жой олишди. Aммо янги номзодлар мураккаб вазиятда ўйин тақдирини ҳал қилишга қодирми? Жасур Жалолиддинов, Ҳусайн Норчаев, Отабек Жўрақўзиев каби футболчиларни бир қолипга тушиб қолиш хавфи қийнамаяптими? Улар муҳим учрашувларда бурилиш нуқтасини ясай олишадими? Очиғи, ҳозирги ҳолатда бу саволларга дангал ижобий жавоб қайтариш мушкул. Чунки йўлланма тақдири учун кураш ҳаддан зиёд муросасиз ва қизғин кечади. Бундай рақобатга бардош бериш ҳар бир футболчининг имконидаги иш эмас.
Шундай мураккаб вазиятда рақиб босимидан чўчиб ўтирмайдиган, ташаббус ва масъулиятни қўрқмай ўз зиммасига оладиган, тап тортмай ҳужумга отланиб, ҳолатни ўзгартириб юборадиган футболчига эҳтиёж сезилади. Суперлиганинг жорий мавсумдаги пешқадами «Aнди-жон» таркибида тўп сураётган Бектемир Aбдуманнонов - мухлислар наздида шундай ёвқур футболчилардан бири. Темур Кападзега ёқсин-ёқмасин, бу маълумотни эслатиб ўтишимиз жоиз. Футболчининг феъл-атвори ва жамоага мослашиб, сингиб кетиш масаласи - бош мураббий муаммоси. Нима бўлганда ҳам, олимпия терма жамоаси таркибида кутилмаган вазиятлар нуқтаи назаридан Бектемир Aбдуманнонов каби футболчининг бўлгани маъқул. Бундай футболчилар ўйинга суръат қўшиш талаб этилган паллада майдонни ёндиришади, жамоага катализаторлик вазифасини ўташади!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789