Моурино "Фенербахче" машғулотида жароҳат олди
"Фенербахче" бош мураббийи Жозе Моуриньога жамоасининг машғулотлари вақтида футболчилардан бири унга урилиб, жароҳат етказди. Португалиялик мутахассис майдонга йиқилди. Шундан сўнг футболчилар ва тиббиёт ходимлари оқсоқланган мураббийни майдондан ташқарига кузатиб қўйишди.