Моурино "Фенербахче" машғулотида жароҳат олди

Моурино "Фенербахче" машғулотида жароҳат олди

"Фенербахче" бош мураббийи Жозе Моуриньога  жамоасининг машғулотлари вақтида футболчилардан бири унга урилиб, жароҳат етказди. Португалиялик мутахассис майдонга йиқилди. Шундан сўнг футболчилар ва тиббиёт ходимлари оқсоқланган мураббийни майдондан ташқарига кузатиб қўйишди.

 “Ёш мураббийлар учун сабоқ: ҳеч қачон футболчилар билан бир хил рангда либос кийманг. Улар сизга тўп узатиб юборишлари мумкин... ёки сизни орқангиздан келиб йиқитиб юборишлари эхтимолдан холи эмас», - деб ёзган Моуриньо ижтимоий тармоқдаги аккаунтида. 

 Маълумот учун, 61 ёшли мутахассис ўтган ёзда "Фенербахче" бош мураббийи этиб тайинланган эди. Бу даврда турк клуби барча турнирларда 16 учрашув ўтказиб, тўққиз марта ғалаба қозонган, беш марта дуранг ўйнаган ва икки марта мағлубиятга учраган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.