ОК-2023 НАФАСИ: Ҳамма воқеа жойида

ОК-2023 НАФАСИ: Ҳамма воқеа жойида

Шу ҳафта бошида охирги жамоалар ҳам ОК-2023да иштирок этиш учун Дохага етиб борди.

Яъни белгиланган муддатда Қатар-2023 турнири таркиби тўлиқ ҳолга келди. Энди навбат ҳақиқий жанг мисоли расмий ўйинларга. Ўртада - осиё футболи тожи!

*** 

Эрон миллий жамоаси Қатарга махсус тикилган либосларда қадам босди. Форслар сафар олдидан махсус фотосессияда ҳам иштирок этишди. Петар Сегрт бошқарувидаги Тожикистон миллий жамоаси ҳам бу масалада эронликлардан қолишмади. Қўшниларимиз Осиё кубоги давомида Дохадаги Banyan Tree Doha меҳмонхонасида истиқомат қилишади. Австралия жамоаси делегацияси Дохага охиргилардан бўлиб етиб борди. «Соккеруз» бунга қадар Абу-Дабида Баҳрайн термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

*** 

Transfermarkt портали маълумотлари бў­йича айтсак, Такефуса Кубо (Япония) ва Ким Мин Чжэ (Ж.Корея) ОК-2023нинг энг қимматбаҳо футболчилари ҳисобланишади - 60 миллион евро. Ўзбекистон терма жамоасининг энг қимматбаҳо аъзоси - Аббос Файзуллаевнинг трансфер суммаси 4 миллион еврога тенг. 

ОК-2023: терма жамоаларнинг энг қимматбаҳо футболчилари

Япония — Такефуса Кубо: 60 миллион евро

Ж.Корея - Ким Мин Чжэ: 60 миллион евро

Эрон — Меҳди Тареми: 12 миллион евро

Австралия — Гарри Суттар: 12 миллион евро

Иордания — Мусо ал Тамарий: 6 миллион евро

Сурия — Омар Ҳарбин: 4,5 миллион евро

Қатар — Акрам Афиф: 4,5 миллион евро

Ўзбекистон — Аббос Файзуллаев: 4 миллион евро

С.Арабистони — Фирас ал Бурайкан: 4 миллион евро

БАА — Али Мабҳут: 2,5 миллион евро

Баҳрайн — Али Маъдан: 2 миллион евро

Хитой — Ву Лэй: 1,5 миллион евро

Фаластин — Одай Даббағ: 1,5 миллион евро

Ироқ — Данило ал Саид: 1,5 миллион евро

Индонезия — Сэнди Уолш: 1,5 миллион евро

Ливан — Даниэль Лажуд: 1 миллион евро

Тожикистон — Рустам Ятимов: 900 минг евро

Таиланд — Супханат Муеанта: 800 минг евро

Вьетнам — Филип Нгуен: 600 минг евро

Малайзия — Ариф Айман: 550 минг евро

Уммон — Жамил ал Яҳмадий: 450 минг евро

Қирғизистон — Бекназ Алмазбеков: 450 минг  евро

Гонконг — Эвертон Камарго: 450 минг евро

Ҳиндистон — Лаллиансуала Чхангте: 350 минг евро

*** 

ОК-2023да иштирок этувчи терма жамоалар футболчиларининг ўртача бўйи ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, Эрон термаси ўртача кўрсаткич бўйича мусобақанинг энг бўйдор жамоасидир - 183,81 см. Ўзбекистон термаси эса роппа-роса 180 см. кўрсаткичи билан 10-поғонада. Вьетнам жамоаси мусобақадаги энг бўйи паст жамоа (175,38 см.) экан.

ОК-2023: терма жамоалар футболчиларининг ўртача бўйи

1. Эрон - 183,81 см.

2. Хитой - 183,19 см.

3. Ироқ - 182,73 см.

4. Ж.Корея - 182,54 см.

5. Австралия - 182,38 см.

6. Ливан - 181,54 см.

7. Фаластин - 181,35 см.

8. Қирғизистон - 180,96 см.

9. Япония - 180,50 см.

10. Ўзбекистон - 180,00 см.

11. Индонезия - 179,65 см.

12. С.Арабистони - 179,38 см.

13. Сурия - 179,35 см.

14. Гонконг - 179,27 см.

15. Иордания - 179,23 см.

16. Малайзия - 178,92 см.

17. Қатар - 178,88 см.

18. Тожикистон - 178,81 см.

19. Баҳрайн - 178,77 см.

20. Уммон - 177,96 см.

21. Ҳиндистон - 177,35 см.

22. БАА - 177,00 см.

23. Таиланд - 176,31 см.

24. Вьетнам - 175,38 см. 

*** 

Элдор Шомуродов Осиё кубогини ўтказиб юборадиган футболчилар рамзий жамоасига киритилди. Ҳамюртимиз чап қанот ҳужумчи позицияда қайд этилди. сифатида киритилди.