АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Реал Мадрид» жорий ёз ўз қарамоғидаги ўринбосарлар жамоаси - «Кастилья» юлдузлари ортидан бинойидек қўшимча даромадга эга чиқиши мумкин.
Бинобарин, бу жамоа ўтган мавсум якуни бўйича Сегундага чиқолмади, таркибида эса юқори даражали ўйинларга тайёр бир қатор иқтидорлар бор. Фақат шуниси борки, айни ҳолатда уларга «Реал»нинг ўзида бўш жой йўқ. Демак, «Қироллик клуби» раҳбарияти бу ҳолатда муқобил вариантни танлаб, ўз тарбияланувчиларини трансферлар бозорида пуллаши мумкин. Айтиш жоиз, бу борада айрим келишувлар расмийлаштирилди ҳам. Хўш, гап айнан қайси иқтидорлар ҳақида кетмоқда?
Серхио АРРИБАС (ярим ҳимоячи). «Кастилья» таркибидаги энг қиммат актив. Мадридликлар уни 10 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёрлар, лекин 50 фоиз ҳуқуқини ўзларида сақлаб қолиш шарти билан. Иккинчи вариант - шунчаки, ижара сафари.
Рафа МАРИН (марказий ҳимоячи). 21 ёшли футболчи Ла Лиганинг бир қатор жамоалари эътиборида турибди. Қолаверса, унга Испаниядан ташқарида ҳам қизиқиш йўқ эмас. «Мадрид»нинг Рафа трансферини қанчага баҳолаётгани эса маълум эмас.
Марвин ПАК (қанот ҳимоячиси). «Лас-Пальмас»да 1 йиллик ижара муддатини ўтаган футболчига «Райо Вальекано» бефарқ эмас. «Мадрид» эса бу йигит трансфер ҳуқуқи 50 фоизи учун 2 миллион евро сўрамоқда. Демак, клубда Пак келажагига умид ҳали сўнган эмас. Айтганча, «Реал» Фран Гарсияни яқинда худди шундай шарт асосида сотди.
Алекс ХИМЕНЕС (латерал). Бу футболчи фаолиятини «Милан»да давом эттиради - ижара. Тўғри, Италия клубида кейинчалик Хименес трансферини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи бор.
Карлос ДОТОР (ярим ҳимоячи). «Кастилья» сардорига Ла Лига клубларидан талаб катта эди. Охирги маълумотларга қараганда, Дотор якунда «Сельта» таклифини қабул қилди ва виголиклар энди унинг учун «Реал»га 3 миллион евро тўлашади. Шунинг баробарида Карлос трансферининг 50 фоиз ҳуқуқи «Мадрид» ихтиёрида қолади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789