Катанец Камерун ва Коста-Рикага қарши миллий терма таркибни эълон қилди

Катанец Камерун ва Коста-Рикага қарши миллий терма таркибни эълон қилди

Шомуродов рўйхатда, Машарипов ва Искандеров йўқ. Катанец Камерун ва Коста-Рикага қарши таркибни эълон қилди

Ўзбекистон миллий жамоасининг ФИФА кунлари доирасида сентябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун таркиби эълон қилинди. Бош мураббий Сречко Катанец 19 сентябр куни бошланадиган йиғинга 23 нафар футболчини жалб этган. Йиғинга жалб этилган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхати билан танишинг:

Қайд этиш жоиз, Жалолиддин Машарипов жароҳатдан тикланаётгани сабабли миллий жамоага чақирилмаган. «Aн-Насср» клубининг мурожаатига асосан футболчи ушбу йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди.

Аввалроқ, ниҳоят Катанецдан чақирув олиши кутилган Жамшид Искандеров эса бу сафар ҳам миллий жамоа рўйхатидан ўрин олмади.

«Йиғиннинг дастлабки куни Тошкентда ўтади, кейин эса жамоамиз Камерун ва Коста-Рика миллий жамоалари билан ўртоқлик учрашувларида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга йўл олади», - дейилади ЎФА хабарида.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси 23 сентябрь куни Камерун, 27 сентябрда эса Коста-Рикага қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев (АГМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов ("Навбаҳор"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Пари НН”), Умарбек Эшмуродов ("Насаф"), Абдулла Абдуллаев (АГМК), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Исломжон Қобилов ("Локомотив")

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Отабек Шукуров ("Фатих Карагумрук"), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Остон Ўрунов ("Урал"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Шаҳбоз Умаров ("Ордабаси"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор"), Хожимат Эркинов ("Пахтакор")

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Рома"), Игорь Сергеев ("Тобол")