Кейндан навбатдаги рекорд

Кейндан навбатдаги рекорд

Харри Кейн Бундеслиганинг дастлабки 12 турда гол уриш бўйича рекордини янгилади.

«Бавария» форварди «Кёльн» дарвозасини ишғол қилди (1:0). Англиялик футболчи Бундеслига тарихида 12та турда 18та гол урган биринчи ўйинчи бўлди. Кейн, шунингдек, Бундеслига мавсумида 18та гол урган биринчи инглиз бўлди. Аввалроқ Жэйдон Санчо (2019/20 йилги мавсум) ва Кевин Киган (1978/79 йилги мавсум) мавсумда 17 тадан гол уришган. Кейн «Бавария» сафидаги 17-учрашувини ўтказмоқда. Унинг ҳисобида барча мусобақаларда 22та гол ва 7та голли узатма бор.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.