Кевин ўрнига номзодлар маълум!

Кевин ўрнига номзодлар маълум!

«Манчестер Сити» плеймейкери Кевин де Брюйне ёзги трансферлар даврида Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

«Шаҳарликлар» 33 ёшли футболчи ўрнини босиши мумкин бўлган янги ижрочилар рўйхатини тузиб қўйди. TEAMtalk нашрининг ёзигича, манчестерликлар «Бенфика» вакили Жоау Невеш атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Бундан ташқари, Хосе Гвардиолани «Бавария»дан Жамол Мусиала, «Байер»дан Флориан Вирц ва «ПСЖ»га тегишли бўлиб, бошқа жамоаларда ижарада юрган Хави Симонс каби истеъдод эгалари қизиқтирмоқда. Журналист Руди Галетти Кевин де Брюйне ҳамкорлик масаласида «Ал-Иттиҳод»га ижобий жавоб берганини, манчестерликлар эса, тажрибали ўйинчининг кетишига қаршилик қилмаслиги ҳақида ахборот тарқатган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.