Кимпембе «Реал» ва «Барса» радарида

Кимпембе «Реал» ва «Барса» радарида

Келаси ёзда «ПСЖ» ҳимоячиси Преснель Кимпембе учун трансфер бозорида жиддий кураш бўлиши мумкин.

Футболчи аввалроқ хабар қилинганидек, «Реал Мадрид»нинг радарида. Маълумотларга кўра, мадридликлар 28 ёшли футболчининг агенти билан аллақачон алоқага чиққан. Шу билан бирга, TodoFichaes нашрининг хабар беришича, Кимпембега «Барселона» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Манба берган хабарга кўра, «кўк-анорранглилар» устози Хави ушбу футболчини ўз жамоасида кўришни истамоқда. Каталония клуби ҳали Кимпембе билан алоқага чиққани йўқ, аммо яқин ойларда буни амалга ошириши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Кимпембенинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.