Клопп туфайли 10 млн. фунт фойда...

Клопп туфайли 10 млн. фунт фойда...

«Ливерпуль» Клопп ҳақидаги ҳужжатли фильм учун «Disney»дан 10 млн. фунт олиши мумкин.

Олдинроқ, немис мураббийи мавсум сўнггида клубдан кетишини эълон қилганди. Декабрда «Lorton» продюсерлик компанияси «Ливерпуль» ва Клопп ҳақидаги ҳужжатли фильмни олишни бошлаганди ва уни ҳозирда стриминг сервислари ва телекомпанияларга сотмоқда. «Amazon» суратга олиш гуруҳига кийим алмаштириш хонасида чекланган эркинлик берилишидан хавфсираб таклифни рад этганди. Бу эса «Disney»нинг фильм хариди учун фаворит бўлишига олиб келганди. Томонлар ҳозирда музокаралар олиб боришмоқда. Агар у муваффақиятли тугаса, «Ливерпуль» 10 млн. фунт маблағга эга бўлади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.