Ла Лигадаги ғалаба қувончи
- Барча мадридликлар каби мислсиз даражада хурсандман. Мақсадимиз тайин эди - Ла Лига ва ЧЛда ғалаба қозониш. Миссиянинг биринчи қисми уддаланди, энди навбат ЧЛга.
Карим Бенземага мақтов
- Бензема жамоа сафига қўшилганидан буён мудом юқори савияда ўйнамоқда. Бу йил «Олтин тўп»га ундан-да лойиқроқ футболчини топиш амри-маҳол.
Cибелес майдони
- Йўқ, Cибелес майдонига чиқмайман - ҳеч қачон. Чунки бу жой футболчилар ва мухлисларники. Уларни ўзларига қўйиб беришимиз керак. Мен эса фақат кубок ютганимиздагина гапираман. Саудия Арабистонида гапиргандим, мана ҳозир яна гапиряпман. Сабабсиз оғиз очадиган одам эмасман. Энди чоршанба куни чиқиш қилмайман, лекин Париж финалидан сўнг яна гапирарман эҳтимол...
АНЧЕЛОТТИ ҚОЛИШГА ТАЙЁР
Фаолиятининг энг яхши дамларини бошидан ўтказаётган италиялик Карло Анчелотти ҳам келажагини фақат «Реал»да кўрмоқда: «Эҳтимол, «Реал»да давом этаётган ҳозирги босқич якунлангач, фаолиятимга нуқта қўярман. Аммо «Қироллик клуби» агар яна 10 йил қолишимни истаса, бунга тайёрман. Нафақа учун эса режалар кўп - неваралар билан бирга бўлиш, рафиқам ҳамроҳлигида саёҳатга чиқиш... Биз бормаган жойлар жуда кўп. Дейлик, шу кунга қадар Австралия ёки Рио-де-Жанейрода бўлмаганман. Яна синглимникига тез-тез боришни дилимга тугиб қўйганман».
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади