Bild журналисти Кристиан Фалк хабарига кўра, Мюнхен клуби бельгиялик собиқ ҳимоячини бош мураббий этиб тайинлаш бўйича оғзаки келишувга эришган. Бироқ улар ҳозирча «Бёрнли» билан мутахассиснинг трансфери шартлари бўйича келишиб олишмаган. Компани билан келишув шу ҳафта эълон қилиниши кутилмоқда. Telegraph хабарига кўра, Венсан ўзи билан «Бёрнли»нинг кўплаб мураббийларини олиб кетади, бироқ ёрдамчи Крэйг Беллами улар орасида бўлиши даргумон. Эслатиб ўтамиз, «Бёрнли» АПЛдан Чемпионшипга тушиб кетди, бир йил аввал эса Компани жамоани Премер-лигага олиб чиққанди.