Конега гигантлар даъвогар

Конега гигантлар даъвогар

Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клубининг франциялик ярим ҳимоячиси Ману Конега «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Франция ва Англия клублари ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Немислар футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда. 21 ёшли Коне жорий мавсумда «Боруссия» клуби сафида 25та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та голли узатмани амалга оширган. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.