"Кристал Пелас" "Арсенал"дан Алберт Локонгни ижарага олди

"Кристал Пелас" "Арсенал"дан Алберт Локонгни ижарага олди

"Кристал Пелас" расмий сайти хабарига кўра, трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Арсенал" ярим ҳимоячиси Альберт Локонгни ўз сафига қўшиб олди.

23 ёшли бельгиялик футболчи мавсум охиригача ижарага берилган, унинг "канонирлар" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган.