Кроос Испанияда қолади

Кроос Испанияда қолади

Германия миллий жамоаси ҳамда «Реал» собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос футболчилик фаолиятини якунлаган бўлса-да, ўз юртига қайтмоқчи эмаслигини маълум қилди.

Немис футболчиси Германияни яшаш учун хавфсиз мамлакат эмас деб ҳисобламоқда. «Германияни ҳамон буюк давлат деб ҳисоблайман. Бу ер менга ёқади, аммо бу энди мен билган 10 йил аввалги мамлакат эмас. Нима ўзгарди? Кўп нарса ўзгариб кетгандек. Эртага менга турли ёрлиқларни илмасликлари учун қандай тушунтирсам экан? Айтайлик, мендан кечаси соат 11да қизингни қаерда кўчага чиқишига рухсат берасан - Испаниядами ёки Германиядаги шаҳардами деб кимдир сўраса, Испания деб жавоб бераман. Менда шундай таассуротки, Германияда нимадир рўй беряпти. Бу билан Испанияда ҳеч нарса ўзгармаган демоқчи эмасман. Қолаверса, Испанияда ёз Германиядагидек эмас. Мадридда биз ўзимизни уймиздагидек ҳис қиламиз», - дейди Кроос. Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли футболчи Мадриддаги 10 йиллик фаолиятидан кейин жорий мавсум якунида «Реал» билан хайрлашган эди. Германия - Испания (1:2) ўртасидаги Евро-2024 чоракфинал баҳси эса Тони учун футболчилик фаолиятидаги сўнгги учрашувга айланди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.