Крунич шартномасини узайтирди

Крунич шартномасини узайтирди

«Милан» клуби марказий ярим ҳимоячи Раде Крунич билан ҳамкорликни давом эттиради.

Босниялик футболчининг шартномаси 2025 йил ёзига қадар узайтирилди. Аввалги битим 2024 йил ёзига қадар амал қилар эди. Крунич 2019 йилдан бери «Милан» шарафини ҳимоя қилмоқда. Футболчи «россонери» таркибида Италия чемпиони бўлди. Крунич асосан захира футболчиси бўлишига қарамай, бир неча марта «Милан»ни тарк этишдан бош тортган, уни ҳамма нарса қониқтиришини таъкидлаб келаётган эди. Жорий мавсумда 28 ёшли футболчи битта ўйинда майдонга тушди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.