Ла Лигада мукофот пуллари очиқланди

Ла Лигада мукофот пуллари очиқланди

Каталониянинг «Барселона» клуби Ла Лигада олтин медалларни қўлга киритгани учун қанча мукофот пули олиши маълум.

Marca нашри хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» 2022/23 йилги мавсумда чемпионлик учун 60 миллион евро олади. Кумуш медаллар соҳиби 54 миллион евро ишлаб топса, кучли учликни якунлаган клуб 46 миллион евро олади. Лигадаги тўртинчи жамоа ўз банкини 39 миллион евро билан тўлдиради. «Барселона» муддатидан аввал Испания чемпионига айланганди. Аммо 2-3-ўринлар учун кураш ҳали ҳам давом этмоқда. Айни дамда «Реал» иккинчи (77 очко, 37 ўйин), «Атлетико» учинчи (73очко, 36 ўйин) ўринда бормоқда. «Реал Соседад» эса тўртинчи (68 ўйин, 37ўйин) ўринни нақд қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.