Леау «Реал»га ўтадими?...

Леау «Реал»га ўтадими?...

Мадриднинг «Реал» клуби «Милан» ва Португалия вингери Рафаэль Леауга қизиқиш билдирмоқда.

AS хабарига кўра, Мадрид клуби 23 ёшли футболчини кузатиб бормоқда ва уни ҳужум чизиғини яхшилаш учун яхши вариант деб ҳисобламоқда. «Реал Мадрид» бош мураббийи Карло Анчелотти Леауни яхши кўради. Леаунинг яқинлари унинг қишки трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкинлигини инкор этишмоқда, аммо ёзги трансфер амалга ошиши мумкинлигига ишонишмоқда. Унинг клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади. Футболчи ва «Милан» ҳали янги шартнома борасида келишиб олишмаган. Жорий мавсумда Леау «Милан» сафида 20 ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.