Аввал хабар қилинганидек, португалга «Челси» ва «Манчестер Сити» қизиқмоқда, лондонликлар ҳатто ўтган ёзда 23 ёшли футболчини сотиб олишга ҳаракат қилишган. Mirror хабарига кўра, «МЮ» «А» серия юлдузи учун даъвогарлар рўйхатига қўшилди. «Қизил иблислар» бош мураббийи Эрик тен Хаг Леаунинг истеъдоди ҳақида жуда яхши фикрда ва клуб аллақачон ҳужумчини ўрганиш учун «Милан» ўйинларига скаутларни юборган. Рафаэл Леау «россонери» билан 2024 йилда тугайдиган шартномасини ҳали узайтиргани йўқ, бу эса футболчига қўшимча қизиқиш уйғотмоқда.