Пинту АПЛга йўл олди

Пинту АПЛга йўл олди

«Рома»нинг собиқ спорт директори Тьягу Пинту АПЛда иш бошлади.

Италиядаги 3 йиллик фаолиятидан кейин у 2024 йилнинг бошида ўз лавозимидан озод қилинганди. Пинтунинг кейинги манзили «Борнмут» бўлади. Тез орада Англия клуби Тьягуни янги спорт директори сифатида таништиради, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. Мутахассис Римдаги дастлабки мавсумида Элдор Шомуродовни «Женоа»дан сотиб олишда иштирок этган. Орадан 3 йил ўтиб, ҳужумчи ҳам «Рома»ни тарк этиши кутилмоқда. Сабаби, янги раҳбарият ва мураббий уни ушбу ёзда сотишга ҳаракат қилиши ҳақида миш-мишлар чиқмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.