Қўшимча трансфер ойнаси очилади...
ФИФА кенгаши жамоалари клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган ФИФАга аъзо ассоциациялар учун қўшимча трансфер ойнасини маъқуллади, дея хабар берди ташкилот расмий сайти.
Россия. «Торпедо» яна мағлубиятга учради. Москваликлар бу сафар ўз майдонларида «Крилья Советов»га бас келолмадилар.
0:2 ҳисобида якунланган баҳсда «Торпедо» вингери Ҳожимат Эркинов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди. Иброҳимхалил Йўлдошев ҳам «Нижний Новгород» ўйинида тўлиқ вақт тўп сурди. Фарқи шуки, унинг жамоаси сафарда ЦСКАни ягона гол эвазига мағлубиятга учратди. Дарвоқе, «Торпедо» матбуот хизмати Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон миллий жамоасининг 13 ноябрь куни бошланадиган йиғинига чақирилганини маълум қилиб улгурди.
Туркия. Суперлига 13-туридан ўрин олган «Анталияспор» - «Фотиҳ Қорагюмрюк» ўйини 4:2 ҳисобида якунланди. Ваҳоланки, Отабек Шукуров жамоаси аввалига 2та гол фарқи билан олдинга чиқиб олди. Бироқ «Фотиҳ» ижобий натижани сақлаб қололмади, майдонда тўлиқ вақт тўп сурган ҳамюртимиз эса 50-дақиқада сариқ карточка олди.
БАА. Азиз Ғаниевнинг жамоаси «Шабаб Ал-Аҳли» миллий чемпионат 9-турида дебютант «Ал-Батах» меҳмони бўлиб, ортга 6:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Ҳамюртимиз ушбу натижага 90 дақиқалик фаол ҳаракати билан ҳисса қўшди. Дубай клуби очколар сонини 19тага етказиб, турнир жадвали етакчисига айланиб олганини ҳам айтиш керак.
Қозоғистон. ҚПЛнинг навбатдаги мавсуми якунланди. «Тобол» охирги турда «Акжайик»ни 3:1 ҳисобида енгиш асносида бронза медалини расмийлаштирди. Сафарда кечган ўйинда ҳисобни майдонда 90 дақиқа тўп сурган жамоа ҳужумчиси Игорь Сергеев очди. Шу тариқа миллий жамоамиз вакили чемпионатдаги голлари сонини 9тага етказиб қўйди. Олдинроқ kazfootball.kz сайти Сергеев Қозоғистон Премьер-лигасида 50та ўйин маррасига етгани ҳақида хабар тарқатганди. «Пахтакор» тарбияланувчиси қўшни давлат чемпионатига 2021 йил бошида йўл олган ва ҚПЛдаги дебютини 14 март куни «Актобе»нинг «Каспий»га қарши ўйинида нишонлаганди. Эътиборлиси, Сергеев 20 март куни ҳозирги жамоаси «Тобол» дарвозасини ишғол қилиб, голлари ҳисобини очганди.
Беларусь. «Энергетик-БГУ» Олий лига 29-турида Бобур Абдухолиқовнинг 75-дақиқада урган голи эвазига меҳмонда «Гомел»дан 3 очко тортиб олди (2:1) ва камида кумуш медални нақд қилди. «Талабалар» ўз тарихларида илк марта совриндор бўлишади, қолаверса, еврокубокларга чиқишади. Учрашувда тўлиқ ҳаракатланган ҳамюртимиз чем-пионатдаги голлари сонини 26тага етказиб, турнир тарихида бир мавсумда рақиблар дарвозасини энг кўп нишонга олган легионерга айланди. У бу борада 2001 йили россиялик Сергей Давидовнинг «Неман» сафида қайд этган рекорди (25та гол)ни янгилади. Бобур ҳафта ўртасида «Динамо» (Минск)га қарши кечган қолдирилган ўйинда «дубль» қайд этганди. «Энергетик» сафидаги ҳимоячимиз Абдуқодир Ҳусанов эса шу учрашувнинг 74-дақиқасида «қизил» олгани туфайли охирги баҳсда майдонга тушмади. Дарвоқе, 4:1 ҳисобида якунланган учрашувда Улуғбек Бақоевнинг ўғли Амирбек ҳам майдонга тушди. Кичик Бақоев 90+2-дақиқада айнан Абдухолиқов ўрнини эгаллади. Беларусь чемпионати Олий лигасидаги ҳолатга келсак, финишга 1та тур қолган паллада «Шахтёр» — 62 очко билан пешқадам бўлиб турибди. «Энергетик-БГУ» ҳисобида эса 60 очко бор (3-ўриндаги БАТЭ 56 очкога эга). Демак, чемпионлик масаласини 12 ноябрь кунига белгиланган 30-тур доирасидаги «Шахтёр» - «Белшина» ва «»Энергетик-БГУ» - «Динамо» Мн. ўйинлари ҳал қилади.
ФИФА кенгаши жамоалари клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган ФИФАга аъзо ассоциациялар учун қўшимча трансфер ойнасини маъқуллади, дея хабар берди ташкилот расмий сайти.
Машҳур сенегаллик собиқ футболчи Алиу Сиссе бундан буён мамлакатнинг асосий жамоаси мураббийи эмас.
Fichajes хабарига кўра, Эрлинг Холанд 2025 йилда «Манчестер Сити»дан кетиши мумкин.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789