АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Италия. «Рома» «А» серияда қаторасига 2-ўйинда мағлубликни тан олди. «Бўрилар» бу сафар ўз майдонларида «Аталанта»га ютқазиб қўйишди - 0:1.
ЕЛ гуруҳ босқичи 2-турида ХИК клубига қарши кечган ўйин (3:0)да Элдор Шомуродовга имкон бермаган Жозе Моуриньо чемпионат баҳсида ҳамюртимизни 79-дақиқада жангга ташлади. Тема жамоамиз сардори қолган вақт давомида кўп ҳаракат қилди, ҳужумларда фаол иштирок этди, зарбалар ҳам йўллади, аммо самарасиз...
Туркия. «Фотиҳ Қорагюмрюк» Суперлига 7-турида «Истанбул» меҳмони бўлиб, ортга 0:0 ҳисоби ва 1 очко билан қайтди. Жамоа ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров бу сафар ҳам бошланғич таркибдан жой олди ва деярли тўлиқ вақт ҳаракатланди. Аниқроқ ифода этганда, 66-дақиқада сариқ карточка олган ҳамюртимиз ўйинга қўшиб берган вақтда иккинчи марта огоҳлантирилди ва финал ҳуштаги янграшидан олдин майдонни тарк этди.
Россия. Иброҳимхалил Йўлдошевнинг жамоаси - «Пари НН» РПЛ 10-турида «Оренбург»ни қабул қилиб, кутилмаганда, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳамюртимиз ушбу омадсиз учрашувда тўлиқ қатнашди. «Торпедо» аксинча, мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди, яна ЦСКА билан ўйинда! «Автозаводчи» Ҳожимат Эркинов 1:0 ҳисобида расмийлаштирилган ушбу сенсацион ғалабага тўлиқ 90 дақиқалик фаол ҳаракати билан муносиб ҳисса қўшди. «Урал» эса Остон Ўруновни захирада қолдирди ва ўз мухлислари қаршисида «Ахмат»га бас келолмади - 1:2. Екатеринбург жамоаси ҳафта ўртасида Россия кубоги гуруҳ босқичи 2-турида ЦСКА меҳмони бўлиб, айнан 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Ўрунов чемпионат ўйинидан фарқли ўлароқ, кубок баҳсида 63-дақиқадан эътиборан майдонда ҳаракат қилди. Ҳожимат Эркинов ҳам кубок турнирида захирадан майдонга тушди ва «Торпедо» сафарда «Сочи»ни 3:1 ҳисобида енгди.
Беларусь. «Энергетик-БГУ» Олий лига 22-турида амалдаги чемпион ва пешқадам - «Шахтёр»дан 3 очко тортиб олди. Солигорскда кечган ўйинда «талабалар» тўпурари Бобур Абдухолиқов 66 дақиқа ҳаракатланди, аммо бу сафар майдондан голсиз чиқиб кетди. Эътиборли томони, унинг ўрнига «Сўғдиёна» бош мураббийи Улуғбек Бақоевнинг ўғли Амирбек Бақоев тушди. Тўғри кичик Бақоевнинг дебюти кўнгилсиз тугади - 18 ёшли ярим ҳимоячи 90+2-дақиқада қизил карточка олди. «Энергетик» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов эса майдонда тўлиқ ват тўп сурди. Асосийси, 40-дақиқада урилган ягона гол эвазига ғалаба қозонган «талабалар» ўз очколарини 44тага етказиб, «Шахтёр» (43 очко)ни 2-ўринга суришди.
БАА. «Шабаб Ал-Аҳли» Про-лига 3-туридан ўрин олган «Ал-Ваҳда»га қарши ўйинни 2:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Жамоа ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев бу учрашувда тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди.
Қозоғистон. «Тобол» Игорь Сергеев 72-дақиқада захирадан майдонга тушган сафар ўйини (ҚПЛ 20-тури)да «Астана»ни 2:1 кўринишида доғда қолдирди.
Қатар. Ислом Тўхтахўжаев Юлдузлар лигаси 7-турида майдонга қайтди ва «Ал-Гарафа»нинг «Марҳия»дан 2:1 ҳисобида устун келишига катта ёрдам берди. Эслатма, ҳамюртимиз 31 август куни «Ал-Аҳли» билан баҳсда қизил карточка олганди. У шу туфайли орада битта ўйинни ўтказиб юборди. Италиялик Андреа Страмаччони бошқарувидаги «Ал-Гарафа» шу ғалабадан сўнг очколари сонини 12тага етказиб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789