The Telegraph нашрининг ёзишича, Канада футбол федерацияси «Челси»нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва мураббийини АҚШ, Мексика ҳамда Канада биргаликда мезбонлик қиладиган ЖЧ-2026 учун бош мураббий сифатида кўриб чиқмоқда. Ҳозир Канадада вақтинчалик бош мураббий сифатида Мауро Биелло ишламоқда, у ўтган ёзда «Торонто»ни бошқариш учун бу лавозимни тарк этган Жон Хердманнинг ёрдамчиси бўлган. Олдинроқ Лэмпард қизиқарли таклиф тушса, мураббийликка қайтишга тайёрлигини айтганди. Фрэнкнинг сўнгги иш жойи «Челси» бўлган. Англиялик мутахассис 2022/23 йилги мавсум сўнгида Лондон клубида вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарганди.