Лени Йоро масаласи ҳал!

Лени Йоро масаласи ҳал!

«Реал» раҳбарияти Франция футболининг яна бир истеъдодли тарбияланувчиси Лени Йоро билан келишувга эришди.

«Лилл»нинг 18 ёшли футболчиси Мадрид клубига кўчиб ўтишга розилик бергани айтилмоқда. Йорони Европанинг бир неча грандлари ўзига чорлаётган эди. Улардан айримлари музокара ҳам ўтказди. Бироқ Ленининг «Реал»да ўйнаш истаги мадридликларнинг фойдасига ишлади. Marca нашрининг ёзишича «қироллик клуби» бу трансферни жамоа сардори Начо Фернандес жамоадан расман кетганидан кейин амалга оширмоқчи. Лени Йорони ўз сафида кўрмоқчи бўлган «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед»,  «Ливерпуль» каби қатор топ клублар энди бошқа номзод топишларига тўғри келади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.