СУПЕРЛИГАДА СЕРГОЛ СЕШАНБА ёки "ИнтерФУТБОЛ"нинг 9 май кунги пайшанба сонида
Тан олиш керак, 6-турнинг сешанба кунги 2 учрашувида 7 тадан гол киритилиши ва ҳар иккисида ҳам Тошкент вилояти жамоалари мағлуб бўлиши ғалати ҳол бўлди.
Уммон парламенти вакили Аҳмад ал Барваний Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси кийган биштни 1 миллион долларга сотиб олмоқчи.
Гап араблар миллий кийими ҳақида кетмоқда. Эслатма, Лео жаҳон кубогини финалдан кейин Қатар амири Тамим ибн Ҳамад томонидан совға сифатида берилган шу либосда қабул қилиб олганди.
Аҳмад ал Барваний ниҳоят, жаҳон тожини кийган Лионель Мессига ўз таклифини «Твиттер» орқали илгари сурди. «Аввало, сизни Уммон Султонлиги номидан жаҳон чемпионатидаги ғалаба билан қизғин қутлайман. Арабча бишт — бу қироллик ва ақл-заковат рамзи. Ушбу либосни сотишни истасангиз, сизга таклифим тайёр - унга 1 миллион доллар тўламоқчиман.
Финал ўйинини стадионда бевосита кузатдим ва Қатар амири Мессига бишт совға қилганини жонли кўрдим. Шу тариқа миллий маданиятимиз бутун дунёга намойиш этилди. Якунланган турнир — араб дунёси фахри. Ушбу мусобақа араблар нақадар якдил эканликларини кўрсатиб берди. Қайтараман, агар Месси финалдан сўнг кийган биштни сотишни истаса, уни турнирдан эсдалик сифатида Уммон Султонлигига олиб қўямиз. У бизга ҳар қандай ишни амалга ошира олишимиз мумкинлигини эслатиб туради», — деб ёзди ал Барваний.
Маълумотларга қараганда, аргентиналик мухлислар финалдан сўнг араб миллий тўни - биштни оммавий тарзда сотиб олишди. Энг сифатли биштнинг бозор баҳоси - 2000 евро. Араблар туя ва эчки жунидан тайёрланадиган бу либосни асосан тўй-ҳашамлар ва ҳайит кунлари кийишади. Бишт - бойлик ва тантанали воқеалар белгиси. Дарвоқе, олдинроқ Месси тақдирлаш маросимида бишт кийиб, ФИФАнинг «экипировкалар банди» қўлланмаси 27-моддасини бузгани айтилганди. Бунда тақдирлаш чоғи футболчи байрамона либос эмас, ўйин давомида кийган формасида бўлиши шартлиги ёзилган.
Тан олиш керак, 6-турнинг сешанба кунги 2 учрашувида 7 тадан гол киритилиши ва ҳар иккисида ҳам Тошкент вилояти жамоалари мағлуб бўлиши ғалати ҳол бўлди.
Олимпиадага йўлланма олган Ўзбекистон олимпия жамоаси аъзолари пул мукофоти билан тақдирланди.
Франция футбол федерацияси биринчилардан бўлиб, Евро-2024даги иштирок учун мамлакат миллий жамоаси футболчиларига бериладиган бонуслар миқдорини эълон қилди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789