«РЕАЛ» БОШҚАЛАРНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШНИ БИЛАДИ

«РЕАЛ» БОШҚАЛАРНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШНИ БИЛАДИ

«Реал» Ла Лига чемпионлигининг тақдирлаш маросимини бошқа муддатга қолдирмоқчи.

Мадрид клуби 34-турдан сўнг 87 очко жамғариб, муддатидан аввал чемпионликни кафолатлади. Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) уларга кубокни 11 май куни - «Гранада» билан сафар баҳси олдидан ёки ўйиндан кейин топширишни режалаштирганди. Бироқ «Реал» тақдирлаш маросимини 14 майга кўчиришни сўради - шу куни клуб «Сантиаго Бернабеу»да «Алавес»ни қабул қилади. Мадридликлар «Гранада»га ҳурмат туфайли шундай қилишди. Улар чемпионликни Ла Лигадан тушиб кетиш арафасида турган жамоа майдонида нишонлашни исташмади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.