«Лестер» эса Тилемансни...

«Лестер» эса Тилемансни...

Sky Sports хабарига кўра, «Лестер» ярим ҳимоячи Юри Тилемансга шартномани узайтиришни таклиф қилишга тайёр.

Манба берган хабарга кўра, клуб бу қадамни қўйишга қарор қилган, чунки 25 ёшли футболчи «тулкилар» билан шартномасининг сўнгги йилини якунлаш арафасида ва келаси ёзда текинга кетиши мумкин. Олдинроқ, Тилемансни қўлга киритиш учун курашда Лондоннинг «Арсенал» клуби етакчилик қилаётгани хабар қилинганди. Бельгиялик футболчини сотиб олишга «МЮ», «Ливерпуль», «Барселона» ва «Реал» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Тилеманс жорий мавсумда Премьер-лигада 13та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.