Лева «Эль-Класико»да ўйнамайди

Лева «Эль-Класико»да ўйнамайди

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Реал»га қарши ушбу ҳафтада ўтадиган учрашувни ўтказиб юборади.

Каталония клуби польшалик ҳужумчи чап оёқ сонидан жароҳат олганини маълум қилди. Дастлабки текширувларга кўра, Левандовски икки ҳафтага сафдан чиққани тахмин қилинган, дея ёзади Relevo. Шу тариқа, Роберт «Реал»га қарши ўтадиган Испания кубоги яримфинали доирасидаги баҳсни ўтказиб юборади. Учрашув 2 март, пайшанба оқшомида бўлиб ўтади. Қайд этилишича, Левандовски Ла Лига доирасида 19 март куни ўтадиган «Эль-Класико»гача сафга қайтади. Маълумот учун, польшалик голеадор жорий мавсум Ла Лигада 20 ўйинда 15та гол ва 5та ассист қайд этган. Аввалроқ, «Реал»га қарши ўйинни Дембеле, Педри сингари ўйинчилар ҳам ўтказиб юбориши ҳақида маълум қилинганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.