Шу ҳақиқатми?...

Шу ҳақиқатми?...

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовскининг агенти Пини Захави футболчининг келажаги ҳақида гапирди.

«Левандовскида ўзи орзу қилган клубида ўйнаш имконияти бор. Нега «Бавария» уни бу имкониятдан маҳрум этиши керак? «Бавария»дан ҳеч қандай таклиф бўлмаган. Гап шундаки, Роберт 8 йиллик ҳамкорликдан сўнг «Бавария»ни тарк этишни истайди ва бу даврда у клубга бор кучини берди. Энди, қарийб 34 ёшда, у бутун умрлик орзусини амалга ошириш имкониятига эга. Левандовски шу ёзда кетишни истаяпти, унга ҳам, менга ҳам пул қизиқ эмас, аммо, бир неча ойдан бери у раҳбариятнинг ҳурматини ҳис қилмаяпти, «Бавария» Левани нафақат футболчи, балки шахс сифатида ҳам йўқотди. Аслида мен омма олдида гапирмоқчи эмасдим. Мен «Бавария»ни жуда ҳурмат қиламан, аммо клубнинг сўнгги баёнотларига ўз муносабатимни билдирмасдан бошқа иложим йўқ эди», - деди Захави. Аввалроқ 33 ёшли польяк «Барселона» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани маълум бўлган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.