Кубоксевар "Насаф" учун "офсайд" ёхуд InterFUTBOLнинг 30 апрелдаги сешанба сонида
Тан олиш керак, ўтган ҳафтада ҳам мухлисларимиз қатор "таҳликали" халқаро ўйинлар гувоҳига айланишди.
Симоне Инзаги бошқарувидаги «Интер» айни ҳолатда жаҳоннинг энг кучли клубидек таассурот уйғотмоқда.
Ҳар ҳолда, «нерадзурралар» йўлларида дуч келган рақибни шунчаки, «супуриб» ташламоқдалар. Қаранг, миланликлар 2024 йил бошидан буён барча турнирлар ҳисобидан қаторасига 12та ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилишди!
«Интер» 12та ғалабадан иборат серияни 3та турнир - Италия чемпионати ва суперкубоги ҳамда ЧЛда расмийлаштирди. Кубок мусобақаларида «Лацио», «Наполи» ва «Атлетико»га қарши ўйинларда бирорта гол қўйиб юборилмади. Умуман, Симоне Инзаги жамоаси бу юриш давомида 8та ўйинда гол қўйиб юбормади, жумладан, орада қаторасига 4та баҳсда 4тадан гол урди! Бу оралиқдаги бош тўпурар - Лаутаро Мартинес. Аргентиналик ҳужумчи 2024 йил бошидан буён 9та гол уришдан ташқари, «Аталанта» билан баҳсда пенальтидан фойдаланолмади.
Рақиблар «Интер»нинг йиртқичнамо фонида оҳиста чемпионлик курашидан чекинишмоқда, гўё. Мисол учун, «Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли очиқ тан олди: «Скудетто масаласи ёпиқ, ҳар ҳолда, менга шундай кўринмоқда. Бугунги «Интер» ўтган мавсум барчасини ағдар-тўнтар қилиб ташлаган «Наполи» даражасида!» Диққат қилинг, «Интер» февраль ойида 6та ўйинни умумий 18:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Ваҳоланки, рақиблар анойи эмасди: «Аталанта», «Ювентус», «Рома», «Атлетико»... Ҳозирдан маълум: Италияда «нерадзурралар»ни кимдир тўхтатолмаса керак. ЧЛда нима бўлади, бунисини билиш учун кутиш лозим, албатта.
Тан олиш керак, ўтган ҳафтада ҳам мухлисларимиз қатор "таҳликали" халқаро ўйинлар гувоҳига айланишди.
Хабарингиз бор, бугун Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 ярим финали доирасида Ўзбекистон олимпия термаси Индонезияга қарши майдонга тушди
Жорий мавсумни жароҳатларсиз ўтказиш бобида «Реал»нинг омади келмади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789