Левандовскийда ҳам жароҳат

Левандовскийда ҳам жароҳат

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Полша миллий жамоасининг ФИФА кунларидаги ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди.

Diario Sport хабарига кўра, «Барса» тўпурари «Реал Сосиедад»га қарши сафардаги ўйинда (0:1) жароҳат олган. Қайд этилишича, ҳужумчи сафардаги ўйиндан қайтишда белида оғриқни ҳис қилган ва тиббий текширувдан кейин шифокорлар унга 10 кунлик таътил олишини буюрган. «Барселона» бу ҳақда Полша футбол федерациясига хабарнома жўнатган.

Шу тариқа, Левандовски Полшанинг Португалия ва Шотландияга қарши Миллатлар лигаси ўйинларини ўтказиб юборади. Ҳужумчи тикланиш жараёнини асосан спорт залида ўтказади. У клубининг «Селта»га қарши ўйинигача сафга қайтиши кутилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.