Лигалар кубоги. Бу сафар Мессидан дубль ва ассист... ва яна рекрдлар ҳақида

Лигалар кубоги. Бу сафар Мессидан дубль ва ассист... ва яна рекрдлар ҳақида

Кеча Лигалар кубоги 2-тури доирасида «Интер Майами» «Атланта»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Шу куни жамоаси сафида илк марта асосий таркибда майдонга тушган, жамоа сардори Лионель Месси дубль ва ассист қайд этди. Унинг голларидан бирига эса "Барса"даги жамоадоши Серхио Бускетс ҳаммуаллифлик қилди. Зотан, у майдонда 78-дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Бускетс 72-дақиқагача ўйнади. 
Шу тариқа, Майами жамоаси J гуруҳида 2 ўйинда 6 очко жамғариб, 1-ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олди. 

Лигалар кубоги. 2-тур

26 июль

ИНТЕР МАЙАМИ (АҚШ) – АТЛАНТА ЮНАЙТЕД (АҚШ) – 4:0 (3:0) 
Голлар: 1:0 – Месси (8), 2:0 – Месси (22), 3:0 – Тэйлор (44), 4:0 – Тэйлор (Месси, 54).
Айтганча, Мессининг дебюти Америкада рекорд ўрнатибди. Гап шундаки аргентиналик футболчи Лионель Мессининг “Интер Майами”даги дебют ўйинини Америка телевидениясида 12,5 миллион киши томоша қилди. Бу ҳақда "TyC Sports” хабар берди. 
Манбага кўра, Флорида жамоасининг Лига кубоги доирасидаги “Крус Асулга (2:1) қарши баҳси телевидение тарихидаги энг кўп томоша қилинган футбол ўйини бўлди.
Қайд этилишича, ушбу ўйин 2022 йилдаги NBA финалига қараганда кўпроқ томоша қилинган. Ўз вақтида “Бостон” ва “Голден Стейт” баскетбол жамоаларининг ўйини ўртача 12,4 миллион томошабинни жалб қилган.