Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Демак, Лионель Месси «Интер Майами»га ўтаётганини ниҳоят тасдиқлади ва жамоа ҳам ўз расмий сайтларида бу борада чиқишлар қилишни бошлади.
Аввалроқ аргентиналик футболчининг собиқ клуби «Барса» ундан кутишни сўрагани, Саудия Арабистони вариантини эса Леонинг оиласи маъқулламагани ҳақида хабар қилинганди. Аммо...
Маълумот учун, англиялик собиқ футболчи Дэвид Бекҳэм «Интер Майами»нинг эгаларидан бири саналади. Клуб МЛС шарқий минтақасида 16 ўйиндан кейин 15 очко билан сўнгги 15-ўринни эгаллаб турибди.
«Майамига кўчиб ўтишга қарор қилдим. Келишув 100% ҳал қилинганми ёки нимадир етишмаяптими, ҳали ишончим комил эмас. Лекин фаолиятимни МЛСда давом эттиришга қарор қилдик», — дея ҳужумчининг сўзларини келтиради Diario Sport.
***
Нима учун АҚШ "грин карта"си танланди?
Испаниянинг машҳур Diario Sport нашрига берган интервьюсида, қуйидагича тушунтириш бекрди:
- Аслида молиявий масалалар мен учун ҳеч қачон муаммо ёки тўсиқ бўлмаган. Биз «Барса» билан шартномани муҳокама қилмадик. Ҳеч қандай расмий, ёзма таклиф йўқ эди. Ҳеч нарса йўқ эди. Ният бор эди, лекин олдинга силжий олмадик, пул ҳақида ҳам расман гаплашмадик.
Агар гап пулда бўлса, Арабистонга ёки бошқа жойга кетардим. Саудияликларнинг таклифи менга жуда катта пулдек туюлди ва ҳақиқат шуки, қарорим пул эмас, бошқа сабабларга кўра қабул қилинди...
***
Лионель Месси нега «Барселона»га қайтмаганини тушунтирди.
Mundo Deportivo газетасида келтирилишича, Месси "Барса"га ўтмаганини шундай тарзда изоҳлаб берди:
- Ҳақиқат шуки, қайтишни жуда хоҳлардим. Лекин жамоани қандай тарк этганимни, нималарни бошдан кечиришим кераклигини ҳисобга олсам, бунга яна дуч келишни хоҳламадим. Нима бўлишини кутиб, келажагимни бошқа бировнинг қўлига топширишни истамадим. Ўзимнинг ва оиламнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда қарор қабул қилмоқчи эдим.
Ла Лига барча керакли қарорларни қабул қилганини эшитдим, мен учун ҳамма нарса тайёр эди. Аммо яна кўп нарса керак эди. «Барселона» футболчиларини сотиши ёки маошини камайтириши кераклигини эшитдим ва тўғрисини айтсам, бундай вазиятга тушиб қолишни хоҳламадим.
«Барселона»даги фаолиятим давомида мени ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган кўп нарсаларда айблашди ва бундан бироз чарчадим, яна шундай айбловларга дуч келишни хоҳламадим.
«Барса»дан кетганимдан сўнг, Ла Лига мени рўйхатдан ўтказишга рози бўлди, аммо якунда бу амалга ошмади. Мен узоқ вақт Париж меҳмонхонасида оилам билан, мактабга бориши керак бўлган болалар билан яшашимга тўғри келди. Ўзим қарор қабул қилмоқчи эдим, шу сабабдан «Барселона»га қайтиш амалга ошмади. Хоҳлардим, лекин бу мумкин эмасди.
Қолаверса, энди мен маълум даражада эътибордан қочишни, оилам ҳақида кўпроқ ўйлашни истайман. Оиламнинг сўнгги икки йили шунчалик ёмон ўтдики, бахтли эмасдим. 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганим учун ажойиб ойни ўтказдим, акс ҳолда бу қийин давр эди. Яна оилам, болаларим билан вақт ўтказишни хоҳлайман. Шу боисдан «Барса»га бормасликка қарор қилдим...
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789