Ливакович ҳам энди рекордчи

Ливакович ҳам энди рекордчи

Хорватия терма жамоаси дарвозабони Доминик Ливакович битта жаҳон чемпионатида пенальтилар сериясида энг кўп тўпни қайтариш бўйича рекорд ўрнатди.

ЖЧ-2022 1/4 финалида Бразилияга қарши ўйнагандан сўнг (1:1, 4:2 - пенальтилар бўйича) Ливакович турнирда умумий ҳисобда 11 метрлик зарбани 4 марта қайтарди. Ундан олдинги иккита дарвозабон битта мундиалда пенальтилар сериясида шунча зарбани бартараф этишга муваффақ бўлишганди - Ливаковичнинг ҳамюрти Даниэл Субашич Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018 ва аргентиналик Серхио Гойкоэчиа 1990 йилги жаҳон чемпионатида. ЖЧ-2022 ярим финалида Хорватия терма жамоаси Аргентинага қарши майдонга тушади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.