АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Мавсум якунига яқинлашгани сайин ўзининг энг қизғин палласига кириб бораётган Суперлига баҳсларида чемпионликка эришиш ҳамда элитада қолиш учун кучли рақобат юзага келмоқда.
Турнир жадвалига назар солиб, одатий етакчилар қаторига «Навбаҳор» қўшилганлигини кўриш қанчалар ёқимли бўлса, кичик бўлсада ўзининг шонли тарихига эга «Локомотив»ни Суперлигада қолиш учун курашаётганини кузатиш шунчалар ачинарли. Қуйида айнан «темирйўлчилар»нинг бугунги кўнгилсиз натижаларига сабаб бўлаётган омиллар ҳақида суҳбатлашамиз.
Сўнгги турда Суперлиганинг амалдаги чемпиони «Пахтакор»га мағлуб бўлган «Локомотив» ортда қолган 23 турдан сўнг 5 ғалаба 5 дуранг 13та мағлубият қайд этиб, 20 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 12-ўринни банд этиб турибди. Олдиндаги учта тур давомида эса тошкентликлар бир-биридан қийин («Навбаҳор», «Сўғдиёна», «Металлург») учрашувларни ўтказишади. Бу эса, «темирйўлчилар»ни жудаям оғир синов кутиб турганини англатади. Боз устига жамоа 13-ўринда бораётган «Қўқон-1912»дан икки очко олдинда холос (қўқонликлар «Сўғдиёна»га қарши 23-тур баҳсини чоршанба куни ўтказишган). Албатта, барчаси «Локомотив»нинг ўз қўлида аммо, жамоанинг сўнгги ўйинлардаги натижаларини инобатга олсак, клуб мураббийлари бу ёғига «Америка кашф этиш»га мажбур.
«Локо»ни бу мавсумга нисбатан ёш мураббий Денис Коростиченко тайёрлаганидан яхши хабардорсиз. Жамоа бу мутахассис қўл остида Суперлигада 16та ўйинда 5 ғалаба, 2 дуранг, 9та мағлубият қайд этди ва қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилиб, ўрнига яна бир тажрибаси у қадар катта бўлмаган Сервер Жепаров тайинланди. Афсуски, яқин ўтмишнинг ёрқин футболчиси бўлган мутахассис «Локомотив»нинг юришига тезлик қўша олмади. Жамоа Жепаров қўл остида 6та ўйинда майдонга тушиб, 3та дуранг ва 3та мағлубият қайд этди. Ғалаба эса йўқ. Эътиборлиси, термамиз 8-рақамининг собиқ эгаси бошқарувида жамоа ўзи билан рақобаталашаётган клублар «Сурхон» ва «Нефтчи»га ютқазиб қўйди. Аутсайдер «Динамо» билан дуранг ўйнади. Табиийки, бу каби натижалардан қониқмаган раҳбарият 23-тур олдидан Жепаровни ҳам истеъфога чиқарди ҳамда клуб учун қадрдон бўлган Мирко Йеличич жамоа бошқарувига тайинланди. Бир қарашда мураббийлар алмашинувидаги қарорлар адолатлидек туюлади бироқ, Коростиченкога яна бироз вақт берилганида жамоа ҳозир бироз бўлсада юқорироқ ўринда турган бўлармиди...
Албатта, натижаларда фақатгина мураббийларни айиблаш фикридан йироқмиз. Сабаби, жамоани мавсум аввалида кўплаб етакчи ва тажрибали футболчилар тарк этишгани «темирйўлчилар»ни яхшигина кучсизлантирганди. Қарийиб янгиланган таркиб билан мавсумга киришган «Локомотив» ёш ижрочилар билан тезлик олишда бироз қийналди. Очиғи, ўзига хос бутун бир қудратнинг ўрнини тўлдириш тезда бўладиган иш эмас эди. Мураббийлар мавжуд ресурслардан фойдаланиб, уларни муайян шаклда уйғунлаштиргунча клуб ички муҳитида муаммолар борлиги айтила бошланди. Шундан сўнг бутун бир тизим имкон қадар натижаларни яхшилаш йўлида бор салоҳиятини ишга солаётган бир пайтда жамоа сардори Кахи Махерадзе катта саҳнага чиқди.
Кутилмаганда пайдо бўлган ўша хабар ўзбек футболи жамоатчилиги ва мухлисларини қай даражада эсанкиратиб қўйган бўлса, жамоа аъзолари бундан ўн чандон оғир аҳволга тушиб қолишгани аниқ. Чунки, энди «Локо»нинг исталган аъзоси исталган киши томонидан шубҳа остига олиниши мумкин эди. Жар ёқасида илиниб турган «Локо»ни жарга итариб юборишга уринган сардорнинг қилиқлари, кўча-кўйларда жамоа футболчилари шаънига айтилган гаплар ва ОАВда пайдар-пай чиққан мақолалар жам бўлиб клуб футболчилари руҳиятига жидддий таъсир ўтказиши табиий саналади. Балким кўнгилсиз натижалар замирида шу омилларнинг ҳам ўрни бордир. Айтишадику, «футболда майда нарсалар бўлмайди, ҳар бир детал аҳамиятли», - деб.
Биз куни кеча клубга алоқадор қадрдонимиз билан боғланиб қайд этилаётган салбий натижалар замирида қандай камчилик ва хатолар борилиги хусусида бироз суҳбатлашдик. Фикрларимиз бир-бирига мослиги ойдинлашди. Молиявий масалалар ҳақида сўраганимизда барчаси ижобий деган жавобни олдик. Айтилишича, клубнинг футболчилар олдида айтарли қарзи йўқ ва нолишга асос топиш имконсиз. Баъзи бир клубларга ўхшаб уч ойлаб чўзилиб кетган қарздорлик мавжуд эмас. Жамоадагилар, барчаси ўз қўлларида эканлигини тушуниб туришгани ва бунинг учун охиригача ҳаракат қилишларини, келаси йилдан барчаси ўзгача бўлишини маълум қилишди.
ХУРШИДБЕК тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789