Лопес ўрнини Мигель Альварес эгаллади

Лопес ўрнини Мигель Альварес эгаллади

Термиз клуби матбуот хизмати хабарига кўра, бунгача «Сурхон» мураббийлар штабида фаолият юритиб келган Мигель Альварес жанубликлар бош мураббийи сифатида иш бошлади.

Испаниялик мутахассис 1982 йилнинг 27 ноябрь куни туғилган. Мигель УEФАнинг ПРО лицензияга эга мутахассис ҳисобланади. У Осиё футболида жуда катта тажрибага эга. Бундан ташқари, Альварес БАА Кубоги президенти ғолиби (2018/19 йилги мавсум), БАА Лига Кубоги ғолиби (2018/19 йилги мавсум) ҳамда Мальдив ороллари чемпиони (2017/18 йилги мавсум) бўлган.

Мигель Альвареснинг ишлаган клублари:

«Нью Йорк Сити» (АҚШ) - ёшлар академияси бўйича координатор;

«Ал-Наср» (Саудия Арабистони) - ёрдамчи мураббий;

«Ал-Фатҳ» (Саудия Арабистони) - ёрдамчи мураббий;

«Ал-Иттифоқ» (Саудия Арабистони) - бош таҳлилчи;

«Тинаду ФК» (Мальдив ороллари) - бош мураббий;

«Шабаб Ал-Аҳли» (БАА) - бош таҳлилчи;

«Ал-Наср» (БАА) - ёрдамчи мураббий;

«Ал-Холиж» (Саудия Арабистони) - ёрдамчи мураббий;

«Вади Дегла ФК» (Миср) - бош таҳлилчи;

«Ал-Фотиҳ» (Саудия Арабистони) - ёрдамчи мураббий;

«Ал-Фужайра» (Саудия Арабистони) - ёрдамчи мураббий;

«Ал-Адала» (Саудия Арабистони) - ёрдамчи мураббий.

Аввалроқ Анхель Лопес «Сурхон»дан кетгани ҳақида хабар берилган эди. Маълумот учун, жамоа Coca Cola Суперлигаси 17 туридан кейин 13 очко билан 13-поғонада бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.