Лукакуга «Барса» ҳам харидор

Лукакуга «Барса» ҳам харидор

«Челси» футболчиси Ромелу Лукаку фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.

Marca нашрининг маълумот беришича, «Барселона» бельгиялик ҳужумчини харид қилиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. «Кўк-анорранглилар» бош мураббийи Хави раҳбариятдан ёзги трансферлар ойнаси вақтида битта кучли ҳужумчи олиб беришни сўраган. Бунгача каталонияликлар Эрлинг Холанд ва Роберт Левандовски трансфери билан ҳам қизиқиб кўришга улгурди. Лукаку эса ёзги трансферлар ойнаси вақтидаёқ Лондон клубини тарк этмоқчи. У Испаниядан бўладиган таклифларни ҳам кўриб чиқишга тайёр. Маълумот учун, 28 ёшли футболчи жорий мавсум Премьер-лигада 23та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.